18+
На сайте представлено только описание и выходные данные книги «Элдошларим, дилдошларим Сирожиддин Саййид». Сайт не является распространителем книги. Сайт не предоставляет возможности купить, читать онлайн или скачать бесплатно книгу «Элдошларим, дилдошларим Сирожиддин Саййид». Сайт предназначен для лиц старше 18 лет. Если вам не исполнилось 18 лет - незамедлительно покиньте сайт. Оставаясь на сайте вы подтверждаете, что вам исполнилось 18 лет.
Незаконное потребление наркотических средств, психотропных веществ, их аналогов причиняет вред здоровью, их незаконный оборот запрещен и влечет установленную законодательством ответственность
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида Янги Ўзбекистонимизнинг тараққиёти ҳақида гапириб: “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак, – деган сўзларни алоҳида таъкидлаган эди. Бу жараёнда шоир ва ёзувчиларимиз зиммасидаги вазифалар нимадан иборат, адиблар бунёдкор халқимизга камарбаста бўлиш, ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш учун қандай фаолият олиб бориш зарур? Президентимиз муборак номларини санаган буюк аждодларимиз илм-фан ва адабиёт намояндаларидир. Инсоният тараққиётига катта ҳисса қўшган алломаларимиз фаолиятига назар ташлашнинг замирида қандай ишоралар борлигини бугуннинг ижодкори юрак-юракдан ҳис этганида ўзининг жамиятдаги ўрнини қандай баҳолайди? Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг янги китобида мана шундай муҳим ва долзарб адабий-ижтимоий масалаларга эътибор қаратилган. Ўқувчиларга “Шоир ва замон туркумида тақдим этилаётган мазкур китоб икки бўлимдан иборат. “Огоҳлик талқини сарлавҳаси остида янги шеърлар, “Ватанни севиш керак деб номланган бўлимда эса мақолалар, суҳбат ва муносабатлар жамланган. Китоб мутолааси давомида ўқувчилар замонамиз қаҳрамонларининг ибратли фаолияти, ички кечинмалари, орзу-ниятлари билан танишади. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли туб ислоҳотлар бадиий талқин этилгани, воқеалар, ҳолатлар жонли ва ҳаётий мисоллар, ҳароратли сўзлар воситасида тасвирлангани туфайли асарлар китобхонлар юрагида халққа ва Ватанга муҳаббат туйғуларини уйғотади. Китобнинг бутун мазмун-мундарижаси ичра бўй кўрсатиб турган бош қаҳрамоннинг бедор ва беҳаловат юрагининг “йўл харитаси эса ўқувчини сеҳрли ҳайрату ҳаяжонларга ошно этади. Замон руҳи ижодкор юрагида жўш урса ва унинг асарларида акс этса, нур устига нур бўлади. “Аё шоир, элинг айтар: балони сўз билан қайтар, дейди шоир ва сиз бу сўзларнинг чин юракдан айтилганига имон келтирасиз. “Адабиёт – халқнинг юраги деган ҳикматли сўзда ана шундай юксак ғоя ва эзгу ният мужассам, деб биламиз. Азиз ўқувчи, сизнинг ҳам юрагингиз бугунги замонамиз руҳига ҳамнафас, адабиётга ҳамоҳанг уриб турганига сидқидилдан ишонамиз.
Перед выбором сравните язык, год, издательство и формат в сведениях ниже. У одной книги могут быть разные переводы и издания.
ISBN этого издания: 978-5-04-893839-3. По нему можно отличить издание от других версий книги.
Возрастная отметка из источника: 12.
Описание помогает оценить тему книги; отзывы читателей позволяют дополнить его личным опытом. Оценку и отзыв оставляйте после знакомства с книгой.